1

ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА ҚЎШМАЧИЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖАМИЯТ 09.08.2017, 11:25
ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА ҚЎШМАЧИЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИБда ўтказилаётган “Тозалаш” тадбирида профилактика инспекторлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Чилонзор туманида 6 август куни соат 21:00да, Муқимий кўчаси 175-уй олдида, 1984 й.т. Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи Г.Сойиббоева 200.000 сўм пул эвазига, 1990 й.т. Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи Ж.С. ва 1997 й.т. Яшнобод тумани Авиасозлар кўчасида яшовчи Б.С.ларга жинсий алоқа қилишлари учун қўшмачилик қилганлиги аниқланди. Далилий ашё сифатида 200.000 сўм пул олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ томонидан фуқаро Г.Сойиббоевага нисбатан ЎзР ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1