12.11.2013 11:38
Терининг ҳолатига қараб умр давомийлигини башорат қилиш мумкин
Олиб борилган тадқиқот юрак ва томир касалликлари хавфи паст бўлган аёллар ўз ёшларига қараганда камида 2 йилга ёшроқ кўринишини исботлади. Терининг ҳолати ва умумий саломатлик орасидаги боғлиқлик 63 ёшдаги 514 киши мисолида таҳлил қилинди.
Шунингдек, мутахассислар узоқ умр кўрувчи оилалардаги эркаклар 1,4 йилга ёшроқ кўринишини ҳам аниқлади. Бундай оилалардаги эркакларда ҳам, аёлларда ҳам қўлларининг юқори қисми соҳасида ажинлар миқдори камроқ бўлган. Ҳозир олимлар ёш кўринувчи одамлар терисида нималар юз беришини аниқламоқда. Балки, шу тарзда, узоқ умр кўриш сири топилар.