1

​ТАИЛАНДЛИК 91 ЁШЛИ КЕКСА АЁЛ ҚИРОЛНИНГ ҚЎЛИДАН БАКАЛАВР ДИПЛОМИНИ ОЛДИ

ДУНЁ 14.08.2017, 09:52
​ТАИЛАНДЛИК 91 ЁШЛИ КЕКСА АЁЛ ҚИРОЛНИНГ ҚЎЛИДАН БАКАЛАВР ДИПЛОМИНИ ОЛДИ

Таиланднинг Пхаяу шаҳрида яшовчи 91 ёшли, Кимлан Жинакул деган аёл 10 йил деганда инсон ва оилани ривожлантириш соҳасидаги бакалавр даражасига эришди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Аёл қиролнинг қўлидан дипломни олиш учун уйидан 750 километр узоқликда жойлашган Бангкок шаҳрига келди. Яқинларининг сўзларига қараганда, аёл кучсизланиб қолганига қарамай, уни пойтахтга олиб боришларини талаб қилган. Кимлан Жинакул 60 ёшдан ошган фуқаролар учун ихтисослаштирилган Sukhothai Thammathirat очиқ университетини битирди.

Жорий йилда мазкур университетни 199 нафар пенсионер тамомлади. Маҳаллий анъаналарга кўра, қарияларга дипломни қироллик оиласи вакиллари топширади. 91 ёшли аёл буни ўзига шараф, деб билди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1