12.11.2013 11:38
Мутахассислар тетиклик учун кузги парҳезни ишлаб чиқди
Парҳезчилар совуқ мавсумда иштаҳани назорат қилиш учун рационга парранда гўшти, ёғсиз мол гўштини киритишни тавсия этади. Улардаги оқсил мушак массасини ушлаб туради, бироқ организмда ёғ кўринишида йиғилиб қолмайди. Картошкани ҳам бемалол истеъмол қилиш мумкин: крахмал узоқ вақт ҳазм бўлмай туради ва шу боис анча вақтга тўқлик ҳиссини беради. Бунда қайнатилган ёки тоблаб пиширилган картошкани истеъмол қилган маъқул.
Бўш пайтда эса мутахассислар обруч айлантиришни маслаҳат беради. Буни ҳатто телевизор кўраётган пайтда ҳам қилиш мумкин. Бир соатлик машқлар калорияларнинг анчасини йўқ қилишга, прессни мустаҳкамлашга ва қоринни таранг қилишга қодир.
Кузда ароматерапия жуда фойдали. Эфир мойларидан нафас олиш кайфиятни кўтаради, иммунитетни мустаҳкамлайди ва иштаҳани бўғади. Хусусан, лимон, ширин аперльсин, грейпфрут, мандарин, қарағай, кипарис каби игнабаргли дарахтлар ва цитрусларнинг ҳиди моддалар алмашинувини тезлаштиради ҳамда очлик ҳиссини камайтиради.
Ярим тунгача ухлашга ётиш керак. Бу пайтда тери ҳужайраларининг чуқур регенерацияси юз беради, организм “гўзаллик гормонлари”ни фаол тарзда ишлаб чиқара бошлайди. Бунинг устига уйқу пайтида организм кун бўйича сарфланган кучларни тиклайди.