АсосийСиёсат

Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

'Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди'ning rasmi

Ҳужжатга кўра, мамлакатда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, оғир хасталикка чалинган беморларни даволаш ҳамда хайрия тадбирларини кенгайтириш бўйича қатор чоралар амалга оширилади.

Қарор билан:

— оғир ва ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиёти ўтказиш;

— 2,3 минг нафар онкологик ва онкогематологик беморларни текширув ва даволашдан ўтказиш;

— камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказиш белгиланди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ долларидан пул ўтказилади. Бу ёрдам етим болалар, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, ҳарбий хизмат вақтида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари ҳамда “Taskin Children’s Hospice” шифохонасида даволанаётган болаларни қамраб олади.

Қарорга мувофиқ, 500 та масжидда замонавий таҳоратхоналар қуриш ва таъмирлаш, шунингдек, қабристонларни ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилади.

Мазкур тадбирлар давлат мақсадли жамғармалари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ эвазига “Вақф” хайрия жамоат фонди орқали молиялаштирилади.

Ҳудудларда меҳр-саховат тадбирларини мувофиқлаштириш учун махсус кенгашлар ташкил этилади. Шу билан бирга, эҳтиёжманд аҳоли учун эҳсон дастурхонлари ёзиш ва қурбонлик тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир Абдулла Арипов зиммасига юклатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев: “Футболчиларимизни замонамиз қаҳрамонлари десак арзийди”'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:26

    Мирзиёев: “Футболчиларимизни замонамиз қаҳрамонлари десак арзийди”

    Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказди.

    'Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин нималарни муҳокама қилди?'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:26

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин нималарни муҳокама қилди?

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Шавкат Мирзиёев: “Энди давлат идоралари “жараён учун” эмас, “натижа учун” ишлайди”'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 06:11

    Шавкат Мирзиёев: “Энди давлат идоралари “жараён учун” эмас, “натижа учун” ишлайди”

    Танловда 40 та республика идораси ва уларнинг ходимлари қатнашган.

    'Тошкентда “Сифатли давлат бошқаруви дастури” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 04:48

    Тошкентда “Сифатли давлат бошқаруви дастури” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди

    Маросимда “Энг яхши вазирлик” номинацияси ғолиби сифатида Адлия вазирлиги эътироф этилди.

    'Автомобиль саноатида янги босқич'ning rasmi

    Сиёсат 19.05.2026 16:34

    Автомобиль саноатида янги босқич

    Ўзбекистон автомобиль бозорига "Volkswagen" кириб келмоқда

    'Президентнинг Бокуга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 19.05.2026 02:45

    Президентнинг Бокуга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрига амалий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.