1

Ўзбекистон Гонконг устидан ғалаба қозонди ва ОК-2015 йўлланмасини қўлга киритди

СПОРТ 20.11.2013, 18:32
Ўзбекистон Гонконг устидан ғалаба қозонди ва ОК-2015 йўлланмасини қўлга киритди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги саралашида Гонконгга қарши сафарда майдонга тушди ва ғалабага эришди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубоги йўлланмасини нақд қилиши учун етарли бўлди.

Учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари ташаббусга эга бўлсаларда, биринчи бўлимда ҳисобни оча олмадилар, дея хабар беради [url=http://www.uff.uz/]uff.uz. Бўлимнинг энг эътиборли воқеаси эса, 45 дақиқада бўлди. Йўқ, йўқ, терма жамоамиз гол ура олмади, шунчаки ўша дақиқада Сардор Рашидовга нисбатан қўполлик ишлатган Чеун Кин Фунг қизил карточка олиб, майдондан чиқариб юборилди. Худди биринчи учрашувда бўлгани сингари бунисида ҳам гонконгликлар бир киши кам бўлиб қолдилар. 

Шундоқ ҳам ҳимояда ўйнаётган ва тўпга 27 фоиз ҳолатдагига эгалик қилиб турган рақиб бир киши кам бўлиб қолгач иккинчи бўлимда тамоман ҳимояга ётиб олди. Терма жамоамиз футболчилари томонидан пайдар-пай тепиб турилган тўплар эса дарвозабонга камдан кам ҳолатлардагина етиб борди, барча зарбалар йўлига Гонконг ҳимоячилари қалқон бўлардилар. Аксинча, кутилмаганда 81 дақиқада гонконгликлар гол уриб қўйишлари ҳам мумкин эди. Яхши ҳамки Элдорбек Суюнов совуққонлик билан ҳаракат қилди ва ўта хавфли вазиятда жамоамизни қутқариб қолди.

Афтидан бу вазият терма жамоамиз футболчилари учун огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилди. Ниҳоят 83 дақиқада Гонконг дарвозасига гол киритилди. Ислом Тўхтахўжаев ҳимояда ўйнаган бўлсада, охирги вақтлардаги амплуаси  ҳужумчилиги ёдига тушиб қолди чоғи, жарима майдончасига ёриб кирди. Бу вазиятда Воҳид Шодиев қулайроқ вазиятда турганди ва сўнгги зарбани беришга қарор қилди. Натижада ҳисоб 1:0.

Шундан сўнг ҳам футболчиларимизда бир қатор имкониятлар бўлди. Аммо фақат 89 дақиқага келиб Одил Аҳмедов гол киритишга муваффақ бўлди, 2:0. Осиё кубоги-2015 саралаши

Гонконг - Ўзбекистон — 0:2

Голлар: Вохид Шодиев (83), Одил Аҳмедов (89).

Гонконг: Япп Хун Фаи, Ли Чи Хо, Бае Хи, Чан Сиу Ки (Жеймс Макки, 80), Лам Ка Ваи, Ло Кван Йе, Чеун Кин Фунг, Наеделин Энди Ханнес, Леун Чун Понг, Чан Ман Фаи (Чу Инг Жи, 72), Квок Кин Понг.

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Хошимов (Баходир Насимов, 46), Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандаров (Шавкат Саломов, 75), Сардор Рашидов, Воҳид Шодиев, Игорь Сергеев (Сервер Жепаров, 81)

Четлатиш: Чеун Кин Фунг 45.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1