АсосийЖАМИЯТ

Сирғали туманида Nexia-3 бетон устунга урилди

Ҳодиса ортидан бир йўловчи ҳалок бўлди.

'Сирғали туманида Nexia-3 бетон устунга урилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида Nexia-3 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, 22 май куни соат 13:00 ларда Сирғали тумани Файзли Тошкент кўчасидаги 60-уй қаршисида 2001 йилда туғилган ҳайдовчи О.Б. Nexia-3 русумли автомашинада юқори тезликда ҳаракатланиб, рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомобиль йўл четидаги бетон устунга урилган.

ЙТҲ оқибатида автомашина йўловчиси — 2000 йилда туғилган И.Х. олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ барча ҳайдовчилар ва йўл ҳаракати иштирокчиларини қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар