1

Оғриқ қўрқуви унинг ўзидан кучлироқ

САЛОМАТЛИК 23.11.2013, 16:08
Оғриқ қўрқуви унинг ўзидан кучлироқ
Одам учун оғриқни кутиш оғриқнинг ўзидан ҳам қўрқинчлироқ бўлиб чиқди. Айнан шу боис одамлар у тезроқ юз бериши учун ҳамма нарсага тайёр, деб ёзади “Medical Xpress”.

Лондонлик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот давомида сурункали оғриқлар ва жароҳат асоратларидан азият чекаётган 30 нафар кўнгиллига икки хил жазо туридан биттасини (электр токи ёки стоматологик процедура келтириб чиқарадиган оғриқли стимуллар) танлаш
таклиф этилган.

Тадқиқот муаллифи Жильс Сторининг сўзларига кўра, кўнгилларнинг кўпчилиги қайси синов тезроқ ва оғриқсизроқ бўлса, шуни танлаган. Уларнинг баъзилари “оғриқли ҳисларни кейинроққа суриш” истагини ҳам билдирган. Бироқ олимлар уларга кутиш вақти ҳақида эслатганида, улар ўз фикрини “кучли, аммо тез оғриқ” фойдасига ўзгартирган. Олимлар оғриқни кутиш жараёни азобларнинг асосий сабабчиси ҳисобланишини қайд этади. Узоқ вақт у ёки бу касалликдан азият чекувчи одамлар кутиш азоби оғриқнинг ўзидан ҳам ёмонроқ эканини билдиради. муаллифларнинг сўзларига кўра, “қўрқувнинг шаклланиш механизмларини аниқлаш учун қўшимча  адқиқотларни ўтказиш зарур”.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1