1

​ИККИ ИНСОННИ ҚАСДДАН ЎЛДИРГАН ҚОТИЛ УМРБОД ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИНДИ

ЖИНОЯТ 13.09.2017, 21:02
​ИККИ ИНСОННИ ҚАСДДАН ЎЛДИРГАН ҚОТИЛ УМРБОД ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИНДИ

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судлов ҳайъати томонидан 1981 йилда туғилган Маҳкамов Шавкатжон Шукуржановичга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Иш ҳужжатларига кўра, муқаддам уч марта судланган Ш.Махкамов Юқоричирчиқ туманида яшовчи Н.Кимнинг уйида ёлланма ишчи сифатида ишлаб келиб, олдиндан ўйланган режага асосан жорий йилнинг 15 апрель куни уй эгаси ва унинг турмуш ўртоғи Е.Кимларга ошхона пичоғи билан қуролланган ҳолда ҳужум қилиб, уларни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, жабрланувчиларга тегишли бўлган жами 82 минг АҚШ доллари ва 7 млн. сўм миқдоридаги пуб маблағлари, шунингдек 18 млн. сўмлик турли буюмлар ва Сhevrolet Spark автомашинасини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Ш.Махкамов 17 апрель куни қўлга олиниб, ундан тегишли ашёвий далиллар олинган.

Суд ҳукмига асосан Ш.Махкамов жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, автотранспорт воситасини олиб қочиш ва бошқа ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жабрланувчилар ҳақидаги маълумотлар ўзгартирилган, ҳар-қандай ўхшашликлар тасодифий характерга эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1