1

"БАЛОЙИНГ ҚУРСИН"

МУТОЛАА 14.09.2017, 22:45
"БАЛОЙИНГ ҚУРСИН"

— Дадаси, бугун кўнглим ғаш эди, тиланчига беш минг сўм садақа бердим.
— Шунча пул ҳам берасанми? Фаҳминг борми?

— Ҳа нима қилай, бечора “ногиронман, қирққа кирмай, етимман”, деди Бир оёғи йўқ шекилли, иккинчисини узатиб ерда ўтирибди. Раҳмим келди-да.
— Ҳа, раҳминг келган бўлса майли. Лекин шу ишни аввалроқ қилмабсан-да, хотин.
— Бир яхшилик қилиб, кўнглим таскин топди дадаси. Нега кайфиятингиз йўқ?
— Қўявер! Барака топ, яхшилик қилган бўлсанг, лекин қани эди шу ишни аввалроқ қилганинг-да?!

— Мўъжизани қаранг дадаси, садақа бераётганимда, орқамдан тезликда келиб қолган мотоциклга базур чап бердим. “Садақа балони қайтарар”, деб бекорга айтмаган экан-да, бир бало мендан нари бўлди. Ёдимда қолди, сизга ўхшаган бир одам мотоциклда анави гадойнинг узатиб турган иккинчи оёғини босиб, қочиб кетди ноинсоф. Менга келган бало шунга ургани рост бўлсин, суф-суф-суф!
— Ҳе, балони қайтарган амалинг қурсин! Четроқда турсанг, бўлмайдими? Шу тиланчи мотоциклни кўриб, оёғини тортиб олардику?! Беш минг садақангга беш юз мингни қўшиб қўй! Ўша мен ноинсофни фотокамерага ўхшаб тасвирлаб берган сен экансан-да ҳали?!

Балогардон билан яшаяпсан экан, балойинг қурсин хотин!

Абдулазиз РУСТАМ ўғли

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1