АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ БОШ КОТИБИ БИЛАН УЧРАШДИ

ЖАМИЯТ 22.09.2017, 11:07
АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ БОШ КОТИБИ БИЛАН УЧРАШДИ

017-йилнинг 21-сентябрь куни Нью-Ёрк шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ бош қароргоҳида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин билан учрашди, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз расмий сайтида.

Музокараларда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин Ўзбекистоннинг 2016-2017-йилларда ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги муваффақиятли раислигини таъкидлар экан, мазкур давр ичида Ислом уммасини бирлаштиришда муҳим аҳамиятга эга ғоялар илгари сурилгани ва амалга оширилганини қайд этди.

ИҲТ раҳбари Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий халқаро тадқиқот марказини ташкил этишда ёрдам беришда тайёрлигини изҳор этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1