1

БОЛАЛАР БОҒЧАСИ УЧУН ТЎЛОВНИНГ 5 ФОИЗИ ГИГИЕНА ВА ЮМШОҚ ИНВЕНТАРЛАР ХАРИДИГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ

ЖАМИЯТ 25.09.2017, 12:07
БОЛАЛАР БОҒЧАСИ УЧУН ТЎЛОВНИНГ 5 ФОИЗИ ГИГИЕНА ВА ЮМШОҚ ИНВЕНТАРЛАР ХАРИДИГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ

2017 йил 18 сентябрда кучга кирган Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2821-1, 2017 йил 11 сентябрь) билан Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Белгиланишича, мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўланадиган тушумлар бошқа бюджет маблағлари билан бирга тарбияланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни ҳамда муассасанинг моддий-техника базасини яхшилашга (авваламбор, санитария-гигиена воситалари ва юмшоқ инвентарлар харид қилишга) йўналтирилади. Бунда муассасанинг моддий-техника базасини яхшилашга йўналтириладиган маблағлар миқдори жами йил давомида ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг 5 фоизидан ошмаслиги лозим.

Илгари маблағлар тарбияланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни яхшилашга йўналтирилиши назарда тутилган эди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1