my5
28

Парашютчилар мўъжиза туфайли авиаҳалокатдан қутилиб қолди (ВИДЕО)

ДУНЁ 02.12.2013, 11:35
2492
Парашютчилар мўъжиза туфайли авиаҳалокатдан қутилиб қолди (ВИДЕО)
Парашютчиларни олиб учаётган иккита самолёт Американинг Висконсин штати осмонида тўқнашди.

3,5 км баландликда юз берган воқеани спортчиларнинг шлемига ўрнатилган камералар қайд этган. Ҳаммаси сакрашга тайёргарлик пайтида содир бўлган. Бироз баландроқда учаётган “Сессна” самолёти иккинчисининг устига қулаган, парашютчилар унинг зарбасидан ташқарига
отилиб кетган.

Самолётлардан бириқанотини йўқотган ва ёниб кетиб ерга қулаган. Учувчи парашютда сакрашга улгурган. Иккинчи самолётнинг учувчиси эса аппаратни ерга муваффақиятли қўндиришга муваффақ бўлган. Энг қизиғи, ҳалокат пайтида ҳеч ким жиддий жароҳатланмаган. Парашютчиларнинг ҳаммаси тажрибали бўлиб, фавқулодда вазиятда ўзини йўқотиб қўймаган.

<center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/3OSX44vBQ6Q" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37