02.12.2013 13:03
Косметика аёл саломатлигига зарар етказади
Олимлар косметика таркибига кўплаб ҳар хил зарарли моддалар киришини ва улар косметик воситаларда кўзда тутилган дозаларда зарар қилмаслигини аниқлади. Бироқ уларни узоқ вақт
давомида мунтазам равишда қўллаш ушбу моддаларнинг организмда тўпланиб қолишига олиб келиб, турли аллергик реакцияларни ва ҳатто астма ва онкологик хасталикларни келтириб чиқариши мумкин экан.
Хусусан,дезодорантлар таркибидаги алюминий тузлари энг зарарли моддалар сифатида қайд
этилади. Улар кўкрак бези саратони ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, нафақат аёллар, балки дезодорантлар, душ учун геллар ва мураккаб таркибли совунлардан фойдаланувчи эркаклар ҳам хатар гуруҳига кириши айтилади. Шу боис косметик воситаларни ишлаб чиқарувчи фирма ва дистрибьюторларни танлашда жуда эҳтиёт бўлиш лозим.