Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра 2017 йил 6 октябрь куни маҳаллий вақт билан тонгги соат 4 лар атрофида Россиянинг Владимир вилояти Покров туманида поезд ва автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 19 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Россия ФВВ маълумотига кўра автобусда 58 киши бўлиб, улардан 2 нафар ҳайдовчи Қозоғистон фуқароси, қолган 56 киши Ўзбекистон фуқароси.
Вафот этганлар тўғрисидаги маълумотни аниқлаш ва жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчиси Баҳром Ашрафханов бошчилигидаги Элчихона ходимлари гуруҳи Владимир вилоятига жўнатилди.
Мамлакатимиз Ҳукумати қарорига кўра ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларни олиб кетиш учун Владимир вилоятига махсус самалёт ва мутахассислар юборилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги маълумот аниқланмоқда.