25

Австралияда қуш ўз парвозини видеога олди

ДУНЁ 04.12.2013, 18:03
2931
Австралияда қуш ўз парвозини видеога олди
Австралияда сувбургут видеокамерани олиб, у билан 100 километрдан ортиқ масофани учиб ўтган.

Бунда камера ишлаётган бўлган ва у бутун парвозни тасмада акс эттирган.Ушбу видеони Кимберли округи рейнжерлари чоп этди.

Унда қуш камерани чангаллаб, у билан учаётгани акс этган. Парвоз пайтида қуш ўз “автопортрети”ни ҳам қилишга улгурган.

Австралиядаги ёввойи табиатни муҳофаза қилувчи рейнжерлар май ойидаёқ Маргарет-Ривер ҳудудида ҳаракат датчиги ўрнатилган камерани қўйганди. Улар маҳаллий тимсоҳларни видеога олишга умид қилаётганди. Аппаратнинг ўзи унча катта эмас: узунлиги 10-15 см, кенглиги эса – 5 см. Камера йўқолганида, рейнжерлар уни дарёга тушиб кетган деб ўйлайди.

Бироқ тез орада қурилмани Мэри дарёси яқинидан топиб олади – бу камера даставвал ўрнатилган жойдан 110 км узоқликда жойлашган. Рейнжерлар унга ёзилиб қолган кадрларни кўрганида, камера нега йўқолиб қолганини тушуниб етади. Энди улар бундай қурилмаларни болтлар билан мустаҳкамлаб қўйиш ниятида, деб ёзади “Associated Press”.

<center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/1me0oxZnWrk" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91