1

Лондон мэри тўғридан-тўғри эфирда IQ тестидан ўтолмади

ДУНЁ 05.12.2013, 14:30
Лондон мэри тўғридан-тўғри эфирда IQ тестидан ўтолмади
Лондон мэри Борис Жонсон тўғридан-тўғри узатилаётган радио эфирда IQ тестидан ўтолмади. У учта оддий саволга жавоб бера олмади.

Биринчи савол қуйидагича эди: «Эркак тўртта девори бор уйни қурди, деворларнинг ҳаммаси
жанубга қараган. Уйга айиқ яқинлашди – у қандай рангда?». Узоқ давом этмаган ўйланишлардан кейин Жонсон бу қўнғир айиқ бўлса керак, деган жавобни беради. Аммо у нотўғри бўлиб чиқади, чунки барча деворлари жанубга қарайдиган уйни фақат Шимолий қутбда қуриш мумкин, демак, сўз оқ айиқ ҳақида бормоқда.

Иккинчи савол: «Агар сиз учта олмадан иккитасини олсангиз, сизда нечта олма бўлади?». Бу сафар мэр ҳазиллашмоқчи бўлиб, жуда кўп олма деган жавобни беради. Аммо буниси ҳам нотўғри бўлиб чиқади, чунки тўғри жавоб – иккита олма.

Учинчи савол: «Сиз кечқурун соат 8 да ухлашга ётдингиз, соат қўнғироғини эрталаб 9 га тўғирладингиз. Бу ҳолда неча соат ухлайсиз?». Борис Жонсон бу саволга жавоб беришдан бош тортади ва IQ тестни ақлий ривожланишнинг ягона кўрсаткичи деб билмаслигини айтади.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида Лондон мэри фақат IQ даражаси паст бўлган кишиларгина муваффақиятга эриша олмайди деган эди. Шаҳар ҳокимининг сўзлари британияликларнинг жаҳлини чиқарган бўлса, радиоэфир бошловчилари Жонсоннинг ўзини текшириб кўришга қарор қилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1