05.12.2013 15:17
Малайзиядаги сув тошқини туфайли 19 минг киши эвакуация қилинди
17 ёшли ўспирин кучли жала ёмғирлари туфайли юзага келган сув тошқинлари қурбонига айланган. Полиция маълумотларига кўра, йигитча балиқ овлаётган пайтда уни кучли тўлқин
олиб кетган ва у сувга ғарқ бўлган.
Маҳаллийрасмийларнинг таъкидлашича, 19 минг киши мамлакатнинг жанубий ва шарқий
соҳилларидаги эвакуация марказларига етказилган, дея хабар беради “Интерфакс” Эслатиб ўтамиз, сув тошқинлари 2 декабрь куни бошланган эди.