1

Британияликлар Филиппинга $111 млн беғараз ёрдам тақдим этди

ДУНЁ 06.12.2013, 13:59
Британияликлар Филиппинга $111 млн беғараз ёрдам тақдим этди
Британияликлар томонидан Филиппиндаги табиий офатдан жабрланганлар учун тўпланаётган беғараз ёрдам 68 миллион фунтга (111,5 млн.доллар) етди.

Бу ҳақда маблағлар тўплашни ташкил этган Фавқулодда вазиятларда шошилинч чора кўриш қўмитаси маълум қилади.

Маблағлар умуммиллий хайрия тадбири бошланганидан кейин бир ойга етмасдан тўплашга
муваффақ бўлинди. Ҳозир ҳам британияликлар мамлакатнинг ҳар бир банкида очилган махсус ҳисоб рақамларга пул ўтказишда давом этаётир. Қиролича Елизавета II дан ўрнак олган ҳолда шаҳзода Чальз ва унинг рафиқаси Корнуол герцогиняси Камилла ҳам жабрланганларга йирик миқдордаги маблағни ўтказган.  

Ушбу маблағлар филиппинликларни озиқ-овқат маҳсулотлари, сув ва вақтинчалик бошпана билан таъминлашга йўналтирилмоқда. Бундан ташқари, унга сув тозалаш ускуналари ва дори-дармонлар сотиб олиш ҳам режалаштирилган.

Британияликларнинг инсонпарварлик ёрдамидан ҳозиргача 800 мингга яқин филиппинлик фойдалангани қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Филиппинга ёпирилган “Хайян” тайфуни метеокузатувлар тарихидаги энг кучли довулга айланди. Унинг оқибатида Филиппин архипелагининг марказий қисмида жойлашган 10 мингта аҳоли пунктида истиқомат қилувчи 10 миллионга яқин киши
жабрланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатга етказилган умумий зарар миқдори 10 миллиард доллардан ошади.

Ҳозир жабрланган ҳудудларда тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Табиий офат оқибатларини тезроқ бартараф этиш учун халқаро ҳамжамият Филиппинга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1