1

Энг ғалати автомобиль опциялари (ФОТО)

ДУНЁ 06.12.2013, 15:38
Энг ғалати автомобиль опциялари (ФОТО)
“Мотор” нашри энг ғалати автомобиль опцияларини танлади,ҳар қандай ҳайдовчи бемалол уларсиз ҳам яшаши мумкин.
 
Чангюткич

Қайси автомобилда:HondaOdyssey



Мутахассисларнинг қайд этишича, аслида ушбу “жуда фойдали” опциядан бор-йўғи икки марта фойдаланишга тўғри келади: биринчи марта ўз қизиқишингизни қондириш мақсадида, иккинчи марта – дўстлар олдида минивэн харидини оқлаш учун.    



Кейин эса ачиниш ҳиссини туясиз: чангюткичли ва чангюткичсиз Odyssey автомобилларининг нархи орасидаги фарқ икки ярим минг доллардан ошади. Бу пулга машина салонини неча
марта тозалаш мумкин бўлишини бир тасаввур қилинг.
 
Олд панелдаги совутгич
Қайси автомобилда:DodgeAvenger



Машинада совутгичнинг бўлиши ажойиб ғоя. Айниқса иссиқ ҳавода бирор салқин ичимликдан
ҳўплаш жоннинг ҳузури. Бироқ...



"Chill Zone” деб номланувчи сақланиш жойига 0,33 литрлик бор-йўғи тўртта банка сиғади.
Бунинг устига яқинроқдаги йўловчилар ўтирадиган жой эшигигача фақат баскетболчининг
қўли етиши мумкин.
 
 
Итлар учун тўплам
Қайси автомобилда: Honda Element



“Honda Element” кроссовери – ҳатто АҚШда ҳам унчалик оммабоп бўлмаган модель. Шу боис, қайсидир бир пайтда “Хонда” маркетологлари ўз моделига сакбонларнинг эътиборини тортишга қарор қилади. Натижада, кроссовер уй ҳайвонлари учун мўлжалланган янги опцион пакетга эга бўлди.



Шу тариқа, қўшимча ускуналар пакетидан ҳайвон тирноқларига чидамли бўлган орқа диван қопламаси, суяклар сурати туширилган алоҳида пол гиламчалари ва юкхонада турадиган будка ўрин олади. Айтиш жоизки, будка ўлчамлари бўйича юкхонадан фарқ қилмайди.



Шундай қилиб, “Хонда” машинани юкхонадан халос этиш учун харидорлардан минг доллар сўрайди! Бироқ сотувларни кўтаришнинг ушбу оригинал усули иш бермайди.
 
Опенометр
Қайси автомобилда: MINI кабриолети



MINI автомобиллари ғалати одамлар томонидан худди шундай ғалати одамлар учун яратилган дейиш мумкин. Бир қарасанг катта лаган ўлчамидаги спидометрни кўрасан, бир қарасанг – тахометр ёнида тушунарсиз “опенометр” турган бўлади. Ушбу охирги асбоб тарихдаги энг бефойда опциялар бешталигидан ўрин олишини ишонч билан айтиш мумкин. 
Номидан ҳам кўриб турганингиздай, опенометр ҳайдовчи машина томини ёпган ҳолда қанча вақт юрганини кўрсатади.
 
Автомат тарзда юритиладиган соат
Қайси автомобилда:Oldsmobile



Автомобилга ўрнатилган механик соатлар салобатли кўринади, автомат тарзда юритиладиган механик соатлар эса ундан ҳам зўр. Айнан шундай соталар 1950-йилларда Американинг “Олдсмобил”ларига ўрнатилган. Тўғри, хронометр ўзининг анъанавий жойи бўлган олд консолда эмас, балки бевосита рул айланасида жойлашган.



Кўриб турганингиздай, соатлар учун ноқулай жой танланган. Ҳа, бунда рул айланганида
соатлар ҳам яхшироқ юритилган, бироқ, агар ҳайдовчи бурилиш жойида вақтни кўргиси келиб қолса, бунинг мутлақо иложи бўлмаган. Бунинг устига соат жуда пастроқда ўрнатилган бўлиб (рул айланасининг пастки секторида), ундан ҳатто автомобиль тўхтаб турган пайтда ҳам фойдаланишнинг иложи бўлмаган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1