28

Челябинск метеорити ергача 1,2 млн йил учган

ДУНЁ 06.12.2013, 16:07
2402
Челябинск метеорити ергача 1,2 млн йил учган
Шу йил 15 февраль куни Россиянинг Жанубий Урал ҳудудига тушган болид йирик астероиднинг бир қисми бўлган.

У ҳозир ҳам Қуёш тизимида айланиб юрган бўлиши мумкин. Метеоритнинг ўзиЕргача 1,2 миллион йил учган. Хельсинки университетининг олими Микаель Гранвик ана шундай маълумотларни эълон қилди, деб ёзади Финляндия ОАВ. 

Тадқиқотчи ерга тушган метеоритнинг траекториясини суперкомпьютер ёрдамида ҳисоблаб чиқди ва у бошқа осмон жисмидан ажралиб тушган, деган хулосага келди. Хельсинки униврситети олимларининг фикрича, метеоритнинг ёши 4,5 миллиард йилни ташкил этади. Ушбу осмон жисми Марс ва Юпитер орасидаги астероидли камарда шаклланган. 

Яқинда ураллик олимлар болид парчасида темирнинг оксидланиш маҳсулотини, яъни занг топишган. Демак, унда бироз миқдорда намлик бўлган бўлиши мумкин. Геологларнинг сўзларига кўра, ушбу кашфиёт сув ердан ташқарида пайдо бўлгани ҳақидаги назарияни қисман тасдиқлаши мумкин. Хусусан, бу борадаги гипотезалардан бири бўйича айнан метеоритлар ва кометалар сувни Ернинг дастлабки миллионинчи йилларида олиб келган.  

Бундан олдин олимлар Челябинск болидининг асосий параметрларини тавсифлаб ўтганди. Хусусан, метеорит чақнашидан ҳосил бўлган ёруғлик қуёшникидан бир неча марта каттароқ
бўлган. Бунда максимал ёруғлик Ер юзасидан тахминан 30 км баландликда қайд этилган. Эксперт гуруҳининг ҳисоб-китобларига кўра, Челябинск метеоритининг энергияси тротил эквивалентида тахминан 500 килотоннани ташкил этган. Космик объектнинг диаметри эса 18
метр бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19