25

“GM” концерни Европани “Chevrolet”сиз қолдирмоқчи

ДУНЁ 06.12.2013, 17:46
3340
“GM” концерни Европани “Chevrolet”сиз қолдирмоқчи
“General Motors” концерни 2015 йил охирига келиб Европа бозоридаги “Chevrolet” брендидан воз кечмоқчи.

Бу ҳақда “Automotive News”нашри “GM” директорлар кенгаши раисининг ўринбосари Стив Гирскининг сўзларига таянган ҳолда хабар беради.

Бунга Ғарбий ва Шарқий Европа мамлакатларидаги мураккаб иқтисодий вазият ва ушбу бозорда концерн таркибига кирувчи барча брендларни қайта ташкиллаштириш зарурати сабабчи экани қайд этилади. Гирскининг сўзларига кўра, ҳозир “Chevrolet” Европа бозорининг бор-йўғи бир фоизга яқинини эгаллаб турибди. Шунингдек, компаниянинг жорий молиявий кўрсаткичлари ҳам концерн раҳбариятини қониқтирмаяпти.

Шу боис “Chevrolet” ўрнига концерн “Опел”ни ривожлантиришга қарор қилди. Бундан олдин “General Motors” ушбу брендни ривожлантириш учун 2016 йилгача тўрт миллард евро тикиш
ниятида экани хабар берилганди. Ушбу маблағлар моделлар қаторини 23 та машинагача кенгайтиришга йўналтирилади. Шунингдек, 13 та янги моторни ишлаб чиқиш ва йиллик харажатларни 500 миллион долларга камайтириш ҳам режалаштирилган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° пасмурно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91