25

Интернет ихтирочиси АҚШ Сноуденни кечириши керак деб ҳисобламоқда

ДУНЁ 07.12.2013, 12:00
2722
Интернет ихтирочиси АҚШ Сноуденни кечириши керак деб ҳисобламоқда
Интернет ихтирочиларидан бири Тим Бернерс-Ли АҚШ ҳукумати марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуденни таъқиб қилишни тўхтатиши керак деган фикрда.

"Сноуденга автомат тарзда Нобель мукофотини бериш керак, деб ўйламайман, аммо амнистия қўллаш усули бўлиши лозим", - деди олим Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Унинг фикрича, бугунги кунда интернетга жаҳон тармоғини мустақил гуруҳлар назорати остига қўядиган ва бу билан фойдаланувчиларнинг шахсий ҳаётини ҳимоя қиладиган “чекловлар ва қаршиликлар тизими” талаб этилмоқда.

Шу билан бирга, Бернерс-Ли ушбу ғоянинг муваффақиятли чиқишига гумон билан қарамоқда. “Биз келажакда бундай тизимлар олдингидай бузилиши мумкинлигини тан олишимиз керак”, - дея қайд этади олим.

Олимнинг фикрича, Сноуден билан боғлиқ можарода интернетнинг ҳукуматлар томонидан назорат этилиши эмас, балки “бутун тизимнинг жамиятга ҳисобот бермайдиган тарзда тузилганлиги” муҳим кашфиёт бўлган.

Қайд этиб ўтамиз, АҚШ Сноуденни Миллий хавфсизлик агентлигининг айғоқчилик дастурлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этганликда айбламоқда. Шунингдек, Сноуденга АҚШ ҳукуматининг мулкини ўғирлаш айби ҳам қўйилган.

Ушбу бандлардан ҳарбири бўйича унга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Шу муносабат билан АҚШ бундан олдин Россияда бир йил муддатга вақтинчалик бошпана олган Сноуденни қайтаришларини сўрамоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91