1

Янги йилда эркаклар учун совға бўладиган энг яхши гаджетлар ўнталиги

ДУНЁ 07.12.2013, 17:30
Янги йилда эркаклар учун совға бўладиган энг яхши гаджетлар ўнталиги
Янги йилгача 3ҳафта вақт қолди. “Novate.ru” портали эркаклар учун энг яхши янги йил совғаларининг обзорини тайёрлади. Сўз энг янги ва оммабоп қурилмалар ҳақида
боради.

USB-саот



“Kisai blade watch” соатига батарея керак эмас. Ушбу футуристик услубда ишланган гаджет USB-тирқишига эга бўлиб, сими билан бирга сотилади. Уни тўлиқ зарядлаш учун 3,5 соат вақт талаб этилади, шундан сўнг у бир ой давомида узлуксиз ишлаб туради. Соатнинг нархи - $ 250.
 
Анъаналарва технологиялар чегарасидаги санъат



“Boogie Board Rip Tablet” – бир пайтнинг ўзида иккита ўлчамда – эскича усулда “қоғозда” ва рақамли форматда чизиш учун мўлжалланган планшет. Махсус қалам билан чизилган нарса шу заҳотиёқ компьютерда сақланиб қолади. “Boogie Board Rip Tablet”нинг ўртача нархи - $150.
 
Бўйдоқлар учун ошхона гаджети



Скотт Химендингернинг “Sansaire Sous Vide Circulator” қурилмаси – ортиқча саъй-ҳаракатларсиз янги пазандалик даражасига чиқиш имконини берувчи девайс. Унда тайёрлаш жараёни оддий алгоритмга асосланган: 1. сув солинган кастрюляга “Sansaire Sous Vide Circulator” қўйилади, 2. гўшт/балиқ/сабзавотлар герметик пакетга ўралади ва гаджет билан бирга сувга солинади, 3. ҳарорат созланади ва 40-45 дақиқа кутилади. “Sansaire Sous Vide Circulator”нинг нархи - $199.



Натижада, ширали, бир маромда пишган ва максимал енгил бўлган иштаҳани очувчи ва фойдали таом ҳосил бўлиши керак.
 
Тармоқда “яшовчилар” учун ақлли камера



“Canon PowerShot N” – фотосуратларни суратга олгандан сўнг дарҳол тармоққа қўйиш имконини берувчи wi-fi-функцияли компакт (78,6x60,2 мм) камера. Унда “Hybrid Auto” ва “Creative Shot” ноёб режимлари бор. Биринчиси ҳар бир кадр олдидан 4 сонияли видеороликларни яратиб,
улар охирида автомат тарзда битта роликка монтаж қилинади ва ўзига хос ижодий жараён хроникаси ҳосил бўлади. Иккинчисида “Canon PowerShot N” аппарати “саҳна” таҳлилини ўтказади ва креатив фотосурат олиш учун параметрларни созлайди (контрастлик, фокус, қора ва оқ мувозанати). Ақлли гаджетнинг нархи - $300 атрофида.
 
Қўрқув ва таъна нималигинибилмайдиган динамик



“Boom water resistant speaker” – сувдан ва қаттиқ юзаларга тушиб кетишдан қўрқмайдиган портатив колонка. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, девайс сув остида 30 дақиқагача
муаммосиз туриши мумкин.



Унинг қайишқоқ “думи” колонкани велосипед рули, сув крани, дарахт шохи, тўрли деворга ўрнатиш имконини беради. Бир сўз билан айтганда, ҳар қандай вазиятда мусиқий фонни
таъминлайди. Нархи $ 60 дан бошланади.
 
Навигатор-қўлқоплар



“GPS ski gloves” чанғи навигатор-қўлқоплари макон, баландик, босиб ўтилган масофа, тезлик ва учиш давомийлигини кузатиб туради. Қувват манбаи – литий-ионли батарея. Тўлиқ заряд олишига 4 соат вақт кетади, заряди 15-20 соат ичида сарфланади. “GPS ski gloves” қиймати - $ 650.
 
Кечикиш ва қизиб кетишларсиз



“USB LED Fan Clock” – соат, вентилятор ва стол лампасининг қизиқ гибриди. Ишлаб чиқарувчилар ушбу девайс фойдаланувчиларга иш пайтида ва ижтимоий тармоқларда вақтни йўқотиб қўймасликка ёрдам беради. Тахминий нархи - $ 20.
 
Жанговар сичқон



“Mad Catz” компаниясининг “RATM Wireless Gaming Mouse” аппарати – геймерларнинг ҳаётини енгиллаштиришга қаратилган симсиз сичқон. Ушбу гаджет 10 та дастурланадиган клавишалар билан жиҳозланган бўлиб, у  USB орқали ҳам,  Bluetooth орқали ҳам компьютерга уланиши мумкин. Қувват манбаи – АА ўлчамидаги батарея. Нархи - $104 -175.
 
Қўл остидаги "рояль"



"Roll-Up Electronic Keyboard” компакт ва қайишқоқ пиано-клавиатураси илҳом парисини йўқотиб қўйишдан қўрқадиганлар учун яратилган. Ушбу портатив асбоб батареяда ишлайди, бу унинг соҳибига ҳамма жойда ишлаш имконини беради. Битта “рулон”нинг нархи - $ 60.
 
Ажратиб олиб, ёзаверинг



“Kinesis split keyboard” – фаол фойдаланувчилар учун эргономик клавиатура. Гаджетнинг алоҳида конструкцияси клавишаларни қўл етадиган жойда туришига ва блоклар жойлашувини вазиятга қараб ўзгартиришга имкон беради. Бунда бармоқлар, панжалар ва елкаларга тушадиган юклама камаяди. Уларнинг ўртасига қаҳва қўйиш ёки ахборотнинг қоғоз манбаларини жойлаштириш мумкин. Уни USB билан ҳам симсиз усулда ҳам ишлатиш мумкин. “Kinesis split keyboard”нинг ўртача нархи - $ 95.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1