1

Ер сайёрасида совуқ ҳаво рекорди ўрнатилди

ДУНЁ 09.12.2013, 10:32
Ер сайёрасида совуқ ҳаво рекорди ўрнатилди
Антарктидадаги Япониянинг “Фудзи гумбази” станцияси ҳудудида ер юзасидаги энг паст рекорд ҳарорат Цельсий бўйича минус 91,2 даража қайд этилди, деб ёзади “The Sunday Times” нашри.

Ҳароратни ўлчаш ишлари сунъий йўлдош орқали Америка қор ва муз маълумотлари бўйича миллий марказ мутахассислари томонидан амалга оширилди. Бундан олдинги рекорд – Цельсий бўйича 89,2 даража – Антарктидада 1983 йили Россиянинг “Восток” станциясида қайд этилиб, ўшандан буён у ернинг “совуқ қутби” ҳисобланарди. 

"Фудзи гумбази" станцияси Антрактидадаги энг баландда жойлашган иншоот ҳисобланади. У денгиз сатҳидан 3786 метр баландликда жойлашган.

“National Geographic”нинг қайд этишича, Шимолий ярим шардаги мутлақ минимум бироз пастроқ: қарийб минус 70 даража.  Аммо бу кўрсаткичлар денгиз сатҳида, яъни
Верхоянск шаҳрида қайд этилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1