1

Суғур қиш ҳали бери тугамаслигини башорат қилди

ДУНЁ 03.02.2014, 10:04
Суғур қиш ҳали бери тугамаслигини башорат қилди
Афсонавий "халқ метеорологи" – Американинг Панксутони шаҳарчасида яшайдиган Фил суғури (Пенсильвания штати), қиш қачон тугашини башорат қилди.
 
Сўнгги 127 йилда маҳаллий аҳоли ҳар йилнинг 2 феврал куни кемирувчини инидан чиқариб, баҳор қачон келишини аниқлашади. Халқнинг аломатларига кўра, агар суғур ўз соясини кўриб қолса баҳор келишига ҳали олти ҳафта бор ҳисобланади. Ўз соясини суғур шу кунгача 100 марта кўриб қолган. Бунинг акси бўлган ҳолда баҳор келишига саноқли кунлар қолган бўлади.
 
Америкалик метеорологларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Филнинг башоратлари фақат 39% ҳоллардагина тўғри чиқади. Сўнгги 25 йилда суғур 10 марта хато қилмаган.
 
Аммо унинг ишқибозлари Филнинг “башоратлари” 75-90% ҳолларда тўғри чиқишига ишонишади.
 
Илк бор суғур Куни Панксутонида 1887 йилда нишонланган. Шундан бери Фил об ҳаво башоратини тантанали равишда амалга оширади. Ўтган йили ушбу тадбирни кўришга мазкур кичик шаҳарчага 50 минг киши ташриф буюрган.
 
Филнинг АҚШ ва унинг ташқарисидаги машҳурлиги йил сайин ортиб бормоқда. Суғурнинг ўз фан-клуби ҳам мавжуд бўлиб, унинг 30 минг ишқибози бор.
 
Бундан ташқари, байрам ва ҳайвон ҳақида 1993 йилда фантастик комедия суратга олинган бўлиб, барчамиз томонидан севиб томоша қилинадиган “Суғур куни” фильмидаги бош ролни Билл Мюррей ижро этган.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1