03.02.2014 10:24
Америкалик ўқувчининг чўнтагида Iphone 5c ёниб кетди
Бунинг оқибатда қиз танасининг бир қисми куйди. Ўқувчи дарсда ўтирган пайтда смартфон бирдан тутаб кетади ва аланга олади. Қизнинг ўзи оловни ўчиришнинг уддасидан чиқди, синфдошлари эса унга биринчи ёрдамни кўрсатишди.
Ўт ўчирувчилар ёнғин сабабларини кўриб чиқишмоқда. Айрим маълумотларга кўра, ёнғин телефон батареясида қисқа туташув содир бўлиши оқибатида юз берган.
Apple компанияси бу воқеага ҳеч қандай изоҳ бермади.