АсосийSport

ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА ҚИШКИ ОЛИМПИАДАНИНГ БАРЧА ОБЪЕКТЛАРИ ҚУРИБ БИТКАЗИЛДИ

'ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА ҚИШКИ ОЛИМПИАДАНИНГ БАРЧА ОБЪЕКТЛАРИ ҚУРИБ БИТКАЗИЛДИ'ning rasmi

2018 йилги қишки Олимпиаданинг барча спорт ареналари ва инфратузилма объектлари қурилиши якунланди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги Корея расмийларига таяниб.

"Мен бугунги кунда барча спорт ва бошқа объектлар қурилиши якунланганини бемалол эълон қила оламан. Биз барча спортчилар ҳаётларининг бу онларини энг яхши шароитларда ўтказишларини истаймиз. Барча инфратузилма, жумладан юқори тезликдаги темир йўл ва автотрасса қурилиши якунланди. Пёнгчангдаги мусобақалар тарихдаги энг катта қишки Олимпия ўйинлари бўлади", - дея хабар берган 2018 йилги Олимпиада ташкилий қўмитаси президенти Ли Хи Бом.

    Бошқа янгиликлар