1

Украинада рўй берган даҳшатли ЙТҲ 13 кишининг ҳаётига нуқта қўйди

ДУНЁ 05.02.2014, 11:21
Украинада рўй берган даҳшатли ЙТҲ 13 кишининг ҳаётига нуқта қўйди
Украинада поезд ва маршрутка тўқнашиб кетиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. 

Украинанинг Вири қишлоғида йўловчилар билан бўлган маршрутка светофор ва поезд келаётгани ҳақида огоҳлантириш сигналига қарамай темир йўлига чиқади. Харьков-Ворожба йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поезд маршруткани иккига бўлиб, узоқ масофага олиб кетади. 

Оқибатда 13 киши ҳалок бўлди, 7 киши  жароҳатланди. РБКdaily нашрининг хабарига кўра, фақатгина маршрутка хайдовчиси жароҳатланмаган. 

Ҳозирча ушбу йўл транспорт ҳодисаси бўйича жиноий иш қўзғатилмади. Мамлакат президенти Виктор Янукович жабр кўрганлар оиласига ёрдам беришни ва бу даҳшатли ЙТҲ сабабларини аниқлашни буюрган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1