Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири бу тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда уларнинг мурожаатлари алоҳида назоратга олиниб, кўриб чиқилиши таъминланади.
Мисол учун, “Шухратбек савдо самара” МЧЖ раҳбари Ш.Кадировнинг 2017 йил 1 майдаги мурожаатини кўриб чиқиш натижаси бўйича Избоскан туман ИИБ Ёнғин хавфсизлик бўлими томонидан жорий йилнинг 28 апрель куни Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг рухсатисиз жамият фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан бўлим масъул ходими маъмурий жавобгарликка тортилди ва тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Адлия органлари томонидан бу каби ишлар давом эттирилмоқда.






