АсосийJamiyat

​ЖИЗЗАХЛИК МАНСАБДОРЛАРГА 159 ТА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВЛАРИ ЮБОРИЛГАН

'​ЖИЗЗАХЛИК МАНСАБДОРЛАРГА 159 ТА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВЛАРИ ЮБОРИЛГАН'ning rasmi

2017 йилнинг ўтган даври мобайнида “Адолат” СДПнинг Кенгашининг Жиззах вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари томонидан тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларига уларнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича асосланган тушунтириш бериш ёки ўз позициясини баён қилиш талаби билан жами 159 та депутатлик сўровлари юборилган. Улардан 51 таси қонун ва ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижроси депутатлик назорати бўйича, 108 таси фуқаролар мурожаатлари асосида ҳал этилган шикоятлар бўйича киритилган депутатлик сўровларидир. Ушбу юборилган депутатлик сўровларининг 139 таси ижобий ҳал этилиб, қолган 20 та сўровни ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

    Бошқа янгиликлар