13.02.2014 16:46
Вадим Абрамов «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланди
Ҳаким Фузайлов ўрнига Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Осиё Кубогида ярим финалга қадар етиб борган ва «Локомотив» клубида фаолият олиб борган Вадим Абрамов «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланди, дея [url=http://lokomotiv.uz/news.php?id=804&lang=UZ]хабар беради клуб расмий сайти.
Вадим Карленович ва футболчилар олдига ушбу мавсумда юқори мақсадлар қўйилди. Ҳаким Фузайловга эса «Локомотив» клуби рахбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар кейинги фаолиятида омад тилайди.