АсосийJamiyat

TURKISH AIRLINES КОМПАНИЯСИНИНГ СОБИҚ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ МИЛЛИЙ АВИАКОМПАНИЯ СТРАТЕГИК РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛДИ

'TURKISH AIRLINES КОМПАНИЯСИНИНГ СОБИҚ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ  МИЛЛИЙ АВИАКОМПАНИЯ СТРАТЕГИК РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛДИ'ning rasmi

TURKISH AIRLINES КОМПАНИЯСИНИНГ СОБИҚ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ОРХАН СИВРИКАЯ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АВИАКОМПАНИЯСИНИ СТРАТЕГИК РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛДИ.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси турк эксперти Орхан Саврикаяни стратегик ривожлантириш бўйича маслаҳатчи сифатида жалб қилинди, дея хабар қилди gazeta.uz нашри. Турк маслаҳатчисини жалб қилиш масаласи Ўзбекистон Президентининг октябрдаги Туркияга давлат ташрифи жараёнида ишлаб чиқилган эди.

Орхан Саврикая (1967 йилда туғилган) — техника фанлари номзоди, фуқаролик авиацияси масалаларида таниқли топ-менежер. Босфор университети (саноат муҳандислиги факультети, 1991 йил)битирувчиси. Туркия, Европа ва Шимолий Америкада авиайўналишларни режалаштириш ва бошқариш, янги бизнес-моделларни ташкил этиш, маркетинг ва даромадларни бошқариш бўйича масъулиятли лавозимларда ишлаган. Яқин вақтларга қадар Turkish Airlines вице-президенти лавозимида фаолият кўрсатган.

Орхан Саврикая МАКда 6 ноябрдан ишга киришди. У авиакомпанияни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, жадвалларни оптималлаштириш ва самолётлар паркини режалаштириш, маркетинг ва савдо, шунингдек ахборот технологияларини жорий этиш каби вазифаларни бажаради.

    Бошқа янгиликлар