20.02.2014 10:46
Сочи-2014. Артем Воронов 67-ўринни эгаллади
Икки уриниш якунларига кўра энг юқори (2:45.29) натижани қайд этган америкалик Тед Лигети олтин медалга сазовор бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни франциялик Стив Мисилье (2:45.77) ва Алексис Пентюро (2:45.93) эгаллашди.
Мазкур мусобақаларда иштирок этган ҳамюртимиз Артем Воронов 3:15.45 сония натижани қайд этиб, жами 109 нафар спортчи орасида 67-ўринни эгаллади.