Бир йўла тўрт эгизакли бўлган юртдошимиз масъулиятсизлик сабаб биттасидан айрилди

ЖАМИЯТ 26.02.2014, 21:10
Бир йўла тўрт эгизакли бўлган юртдошимиз масъулиятсизлик сабаб биттасидан айрилди
Мухлиса Ибрагимова исмли тўрт нафар эгизак фарзанд кўрган аёл бир йўла икки қиз ва икки ўғилли бўлган эди. 

“Правда Востока” нашрининг [url=http://pv.uz/]хабар қилишича, оиланинг қувончи узоққа чўзилмади, уларнинг ҳаётида фалокат юз берди – чақалоқлардан бири вафот этди.

Туғруқни қабул қилган Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида бу саволларга жавоб бера олмаяпти.
 
“2007 йилда Президент Қарори билан ташкил этилган ушбу Марказда барча шифокорлар ҳам тиббий соҳасидаги жавобгарлигини сезмаётган кўринади. Марказ бўлимларидан бири феврал бошида Давлат санитария-эпидемиология назорати томонидан текширилганлиги натижасида, бу ерда бир қатор туғруқ меъёрлари ва қоидалари бузиб келинаётганлиги аниқланган.

Хусусан, аборт бўлимида ўтказилган 61 та кичик жарроҳлик амалиётидан 51 таси ностерил шароитда амалга оширилган. Марказ ходимлари буни кичик тиббий ходимларнинг масъулиятсизлиги билан изоҳлашлари мумкин албатта, бироқ бу нарсага эътиборсиз қараб бўладими. Қайси тиббиёт муассаси раҳбари оддий меъёрларга риоя қилинмаганликка шундоқ қараб тура олади. Шуниси ажабланарлики, марказ раҳбарияти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 378-сонли буйруғининг бўлимларидан бирини бажармаган. 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оналик ва болалик саломатлигини асраш ва соғлом авлодни шаклллантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида қабул қилинган Вазирликнинг буйруғига асосан бу ерда чақалоқлар паталогия бўлими умуман ташкил этилмаган. Бизнинг даврда бу жуда муҳим бўлим бўлиб, айнан мана шу ерда илмий фикрлар дунёга келади, энг юқори малакали шифокорлар фаолият юритиши керак. Айнан чақалоқлар паталогияси бўлими ходимлари ўз зиммаларига инсон умрини сақлаб қолишдай масъулиятли вазифани олишлари зарур. Марказда бундай бўлим йўқ экан, демак туғруқ жараёнида муаммо вужудга келган чақалоқларни ҳам тўғри даволаб бўлмайди, айнан мана шу нарса тўрт эгизакни дунёга келтирган онани ҳам қувончидан айирди.

Энди Давлатимиз томонидан тўрт эгизак фарзанд туғилгач Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан оилага Тошкент марказидан ажратилган уч хонали уй ҳам бу оила ғамини ювиб кета олмайди. Бунинг ҳаммаси оқ халати шаънига доғ туширган шифокорларнинг эътиборсизлиги сабабли.

Ушбу ҳодисанинг “Соғлом бола йили”да рўй бергани эса унданда қайғули” - деб ёзади “Правда Востока” нашри.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1