1

Миллий авиакомпанияда гиёҳвандликка оид жиноятларга қарши курашиш масалалар муҳокама қилинди

ЖАМИЯТ 27.02.2014, 11:45
Миллий авиакомпанияда гиёҳвандликка оид жиноятларга қарши курашиш масалалар муҳокама қилинди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Учувчилар мажмуасида Гиёҳвандлик – хавфсизликка таҳдидмавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортдаги ички ишлар бошқармаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш ойлиги доирасида ўтказилди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий-ахборот таҳлил маркази, Тошкент шаҳар наркология диспансери, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Учувчилар мажмуаси ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
 
Давра суҳбатида мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилиши, савдоси ва истеъмол қилинишининг олдини олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг зарари ва аянчли оқибатлари хусусида ёш авлодни хабардор этишга йўналтирилган тарғибот ишларини олиб бориш, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.
 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, бугунги кунда дунёда 500 миллион нафардан зиёд киши гиёҳвандлик воситаларига қарамликдан азият чекмоқда. Уларнинг катта қисмини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этаётгани, айниқса, аянчлидир.
 
Мамлакатимизда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланадиган трансмиллий гуруҳларни аниқлаш, уларнинг қонунга зид фаолияти ва  контрабанда каналларига чек қўйиш, таркибида наркотик моддалар мавжуд бўлган экинларни йўқ қилиш ва аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус комплекс тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
 
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилгани, наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг зарари, гиёҳвандликка қарши кураш тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, ушбу мавзуга бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.
 
 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1