28.02.2014 11:08
2013 йилдан божхоначилар томонидан 223 кг. гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида фуқаролар Э.Ражабов ва И.Жўрақуловларнинг қинғир қилмишларига нуқта қўйилди. Мазкур шахслар ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уларнинг ёнидаги 1 дона полиэтилин пакетдаги 8 дона ўрамларда салкам 11 кг. опий гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди, бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар беради.
Шунингдек, вилоят божхоначилари томонидан йирик миқдордаги гиҳёванд моддаларнинг юртимизга олиб кирилишининг олди олинди. Амударёнинг Термиз туманидга қирғоқларида олиб борилган тезкор тадбир натижасида, дарёдан қўлбола қайиқда сузиб ўтаётган афғонистонлик М.Абдулхакимнинг юртимиз ҳудудига 20,3 кг.дан ортиқ опий гиёҳванд моддасини яширинча олиб ўтишга урингани аниқланди. Бу ҳам етмагандек, унинг ёнида 24 дона жанговар ўқлари билан биргаликда Калашников автомати ҳам бор экан. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар беради.
Унинг яна бир юртдоши З.Шоҳжахон эса “қадами”ни каттароқ олибди. У ҳам қўлбола қайиғига 64,6 кг.дан ортиқ опий гиҳвандлик моддасини ортиб, Амударёни кечиб ўтар экан, соҳилда уни “Айритом” чегара-божхона комплекси ва ҳуқуқни мҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари “кутиб” олишди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган 2013 йилда республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда аниқланган 195 та қонунбузарлик ҳолатларида 223 кг. оғирликдаги гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.