АсосийSiyosat

​ПАН ГИ МУН: “ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЧКИ ВА ТАШҚИ СИЁСАТДАГИ ЯНГИ ТАШАББУСЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМАН”

'​ПАН ГИ МУН: “ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЧКИ ВА ТАШҚИ СИЁСАТДАГИ ЯНГИ ТАШАББУСЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМАН”'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мунни қабул қилди.

МАЪЛУМОТ УЧУН:

Пан Ги Мун – БМТнинг 8-чи Бош котиби (2007-2016), таниқли сиёсатчи, Халқаро олимпия қўмитаси этика комиссияси раиси.

Ўзбекистон Президенти билан учрашувдан сўнг Пан Ги Мун интервью берди.


«Корея Республикасида давлат ташрифи билан бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев биланучрашганимдан бағоят хурсандман. Бугун Корея ваЎзбекистон ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муносабатларда янги ёндашувларга гувоҳ бўлаяпман. Ўзбекистон раҳбарининг мазкур ташрифи муваффақиятли ўтмокда.
Мен бу ўринда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти муттасил ўсиб бораётганини эътироф этмоқчиман. Маълумки, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланишида, шунингдек иқлим ўзгаришлари ва атроф муҳит муҳофазаси масалаларига ёндашувларда ҳам жуда муҳим рол ўйнайди. Шавкат Мирзиёевнинг ҳудуддаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдаги ташаббуслари муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман. БМТ бош котиби сифатида фаолият олиб бораётганимда Орол муаммоси ва ҳудуддаги экологик вазият билан яқиндан танишганман ва бу глобал экологик муаммо ҳақида кўп бора таъкидлаганман. Бугун ҳам глобал иқлим ўзгаришларига бағишланган халқаро конференцияда жамоатчилик эътиборига Орол муаммолари бўйича ўз таҳлилларимни ҳавола этдим.
Шу жиҳатдан, ҳозир БМТнинг собиқ бош котиби сифатида ҳам мазкур масалалар билан шуғулланишда давом этишимни билдирмоқчиман.
Ўйлайманки, ушбу мулоқотлар нафақат икки давлат ўртасидаги муносабатларда, балки минтақа ҳаёти ва халқаро аҳамиятга эга музокараларда ҳам давом этади»

    Бошқа янгиликлар