“КИТОБДАГИ МАЪЛУМОТЛАР ЁШ ТАДҚИҚОТЧИЛАРГА ЖУДАЯМ КЕРАКЛИ МАНБА БЎЛИБ ХИЗМАТ ҚИЛАДИ”

МАДАНИЯТ 28.11.2017, 16:13
“КИТОБДАГИ МАЪЛУМОТЛАР ЁШ ТАДҚИҚОТЧИЛАРГА ЖУДАЯМ КЕРАКЛИ МАНБА БЎЛИБ ХИЗМАТ ҚИЛАДИ”

Бугун 28 ноябрь куни Тошкентда ЎЭОАВМАнинг “Media hall”ида ўз ишини бошлаган “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форумида иштирок этган Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари доктори Жаннат Исмоилова мазкур лойиҳа бўйича ўз фикрини билдирди:

Бугун жуда ҳам кенг кўламли ва беқиёс аҳамиятга эга тадбир ўз ишини бошлади. Унда иштирок этаётганимиздан мамнунмиз. Мазкур медиа форум ўзбек халқи учун катта байрам, десам ҳам муболаға бўлмайди. Боиси дунёнинг турли бурчакларида сақланаётган Ўзбекистон маданий мероси билан танишиш имкониятига эга бўлдик. Ушбу лойиҳа жуда ҳам қийин, мураккаб жараёнлардан ўтгани шубҳасиз. Турли давлатлардаги музей ва кутубхоналарда изланишларни олиб бориш осон иш эмас, албатта. Кўплаб шарқшунос олимлар, мутахассислар “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форумигача бўлган даврда тер тўкишган. Бугун Ўзбекистон маданий мероси бўйича олиб борилаётган лойиҳада китоблар тақдимоти бўлди. Ва қатор ташкилотлар, жумладан Ўзбекистон тарихи давлат музейига ҳам сертификат топширилди. Бунга кўра энди музейимиз ўн жилдлик китобдан фойдалана олиш имкони туғилди. Китобда жамланган маълумотлар бугунги кунда илмий иш олиб бораётган ёш илмий ходимларга жудаям керакли манба бўлиб хизмат қилади. Ёш авлод аждодлари томонидан қолдирилган бой маданий-маънавий меросимизни дунёнинг қайси бурчагида сақланаётгани ва унга қандай муносабатда бўлаётганликлари, биз бу бойликларни қандай асрашимиз керак экани ҳақидаги фикрларни шакллантиради. Шу билан бирга аждодларимиз яратган маданий-маънавий меросга меҳр қўйиш, ҳурмат қилишга туртки бўлади. Ва энг асосийси эртамиз келажаги бўлган ёшлар шундай буюк инсонларга муносиб авлод бўлишга интилишади.

Биз — музей ходимлари лойиҳанинг ташкилотчи ва ташаббускорларига чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз. Медиа форум ташкилотчиларининг бу эзгу ишлари давомий бўлишига тилакдошмиз.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА. Фотомухбир: Омил ҲАКИМОВ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1