1

“МУСИҚА ТАРИХИ, АНЪАНАЛАРИ АСРЛАРДАН АСРЛАРГА ЎТИБ, БУГУНГИ КУНГАЧА САҚЛАНИБ КЕЛИНМОҚДА”

МАДАНИЯТ 29.11.2017, 16:14
“МУСИҚА ТАРИХИ, АНЪАНАЛАРИ АСРЛАРДАН АСРЛАРГА ЎТИБ, БУГУНГИ КУНГАЧА САҚЛАНИБ КЕЛИНМОҚДА”

“Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форуми доирасида “Яккасарой” ресторанида тўкин дастурхон атрофида “Мумтоз мусиқа кечаси” ўтказилди. Унда қатор санъат усталари ўзбек фольклори намуналаридан ижро этишади. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ЮНЕСКОнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси дурдоналари рўйхатига киритилган миллий ўзбек мумтоз мақомлари намуналаридан ҳам баҳраманд бўлишди. Медиа-форум қатнашчиларининг мазкур “Мумтоз мусиқа кечаси” хусусидаги фикрлари билан қизиқдик...

Канстантин Кравцов, Давлат Эрмитажи сектори мудири: — Ушбу “Мумтоз мусиқа кечаси” ҳамма меҳмонлар қатори мени ҳам лол қолдирди, очиғи, таърифга сўз тополмайман. Ўзбек халқининг миллий маданияти намойишидан шуни англаш мумкинки, мусиқа тарихи, анъаналари асрлардан асрларга ўтиб, бугунги кунгача сақланиб келинмоқда.

Ушбу тадбирдаги алоҳида бир жиҳатга тўхталмайман, боиси “Мумтоз мусиқа кечаси”даги ҳар бир чиқиш, меҳмондорчиликнинг бари манзур келди. Яна қайтараман, миллий либослар, миллий созлар, миллий таомларнинг бари бетакрор эди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА. Фотомухбир: Омил ҲАКИМОВ


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1