1

ЕЧЛ. "Барселона" "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди(ВИДЕО)

СПОРТ 13.03.2014, 09:23
ЕЧЛ. "Барселона" "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди(ВИДЕО)

Кеча Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинлари доирасида яна иккита учрашув бўлиб ўтди.

Биринчи учрашувда 0:2 ҳисобида ғалаба қозонган “Барселона” “Манчестер Сити” клубини ўз майдонида ҳам мағлубиятга учратди.

Учрашувда 67-дақиқасида Лео Месси ва 90-дақиқада Дани Алвес киритган голларга 89-дақиқада Компани 1 та гол билан жавоб қайтарди.

Барселона Испания – Манчестер Сити Англия 2:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 67 Месси, 1:1 – 89 Компани, 2:1 – 90 Дани Алвес.

 

Яна бир учрашув Парижда бўлиб ўтди. “ПСЖ” клуби илк учрашувда 0:4 ҳисобида ғалаба қозониб,  кейинги босқич масаласини деярли  ҳал қилган эди.

Бу учрашувда эса биринчи бўлиб “Байер” футболчилари ҳисобни очишди. 6-дақиқада Сэм қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Аммо кўп ўтмай “ПСЖ” жавоб тўпини киритди.  13-дақиқада Маркиньос ҳисобни тенглаштирди. 53-дақиқада эса Лавесси ғалаба тўпини киритди. Икки ўйиннинг умумий ҳисобига кўра, 6:1 “ПСЖ”нинг ишончли ғалабаси билан якунланди.

 

ПСЖ Франция – Байер Германия 2:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 6 Сэм, 1:1 – 13 Маркиньос, 2:1 – 53 Лавесси.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1