АсосийJamiyat

ТОШКЕНТДАГИ ГАГАРИН КЎЧАСИДА КАТТА ЎЗГАРИШЛАР ЮЗ БЕРАДИ

'ТОШКЕНТДАГИ ГАГАРИН КЎЧАСИДА КАТТА ЎЗГАРИШЛАР ЮЗ БЕРАДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси ва Чилонзор тумани ҳокимияти туман четида кичик сайёҳлик кластерини яратиш бўйича ишларни бошлади. Бу ҳақда “Kun.uz нашри хабар беромқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Юрий Гагарин кўчасини ихтисослаштирилган туристик кўчага айлантириш режалаштирилмоқда. Қайд этилишича, сайёҳлар у ерда харидларни амалга ошириши, кўнгил очиши ва мазали таомлардан баҳраманд бўлиши мумкин. Лойиҳа доирасида бренд дўконлар, умумий овқатланиш муассасалари, сувенирлар дўкончалари, ҳунармандлар устахоналарини ҳам очиш мўлжалланмоқда.

Кўчада кабутарлар майдони ҳам барпо этилади, у ерда фуқаролар ва туристлар кабутарларни қўлда озиқлантириши мумкин. Бундан ташқари, доимий асосда маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар