АсосийSport

​ФЕРГЮСОН ҚАЧОН ЎЙИННИ ЎТКАЗИБ ЮБОРГАН?

'​ФЕРГЮСОН ҚАЧОН ЎЙИННИ ЎТКАЗИБ ЮБОРГАН?'ning rasmi


Шотландиялик мутахассис сэр Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлиб ишлаганида икки марта асосий жамоанинг ўйинини ўтказиб юборган.

Бунинг биринчиси 2000 йил ўғлининг тўйи туфайли, икккинчиси эса Фергюсон ўша пайтда "Атлетико" дарвозасини қўриқлаган Давид де Хеани шахсан кўргани борганида содир бўлган. Бу ҳақда МЮ собиқ скаути Эрик Стил айтиб берди. — Де Хеа МЮнинг келажакдаги дарвозабони бўлишини тушуниш учун унга 65 дақиқа керак бўлган.

Одамлар унинг жисмоний қобилиятларига эътибор қаратишган, биз эса ўз дастуримизни ўзгартирмадик. Куч вақти билан келишини билардик. Сэр Алекс унга ҳеч қачон бақирмаган. Давидга қаранг. Унинг энг яхши қобилияти хотиржамлик. У майдондаги энг хотиржам инсон" — дейди Стил.

    Бошқа янгиликлар