1

БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ БЕЛАРУСГА ЖЎНАБ КЕТЯПТИ

СИЁСАТ 19.12.2017, 14:07
БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ БЕЛАРУСГА ЖЎНАБ КЕТЯПТИ

Нодир Отажанов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасига ташриф буюради.

19-21 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Нодир Отажанов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда “Qalampir.uz хабар бермоқда.

Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг (ҲАК) бешинчи мажлисида иштирок этади.

ҲАКнинг Минск шаҳридаги мажлиси доирасида савдо-иқтисодий алоқалар, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш чоралари муҳокама қилинади ва келишиб олинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1