1

“МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ФАҚАТ АЁЛЛАР ТАҚДИРЛАНАДИМИ?

ЭРКИН МИНБАР 23.12.2017, 11:32
“МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ФАҚАТ АЁЛЛАР ТАҚДИРЛАНАДИМИ?

«Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирлаш ҳақидаги қарордан кейин 48 йиллик фаолиятимни ҳисобга олган ҳолда ўзим ишлаган “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бош идорасига самарали меҳнатларимни ҳисобга олган ҳолда ушбу кўкрак нишони учун мени ҳам тавсия этишларини сўраб мурожаат қилдим. Идора Бош директор муовини Ш.Холимбетовнингжавоб хатида ушбу кўкрак нишонифақат аёллар - оналарни муносиб тақдирлашга қаратилгани боис,муражаатимни қониқтира олмасликлари таъкидланган. Ушбу идора масъулларининг саводсизлиги мени кўкрак нишонига тавсия этилишимга ғов бўла оладими?

Т.Кутлымуратов, Нукус шаҳри

Ушбу ҳолатни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов қандай изоҳлайди?

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Т.Кутлымуратовнинг мурожаатини ўрганиш натижасида, "Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ томонидан фуқаро Т.Кутлымуратовга "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги мурожаатига нотўғри жавоб берилганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги ПК-3133-сонли қарорини тўлиқ ўрганмасдан қарорнинг мазмун-моҳиятини тушинмасдан Т.Қутлымуратовга нотўғри жавоб тайёрлаганлиги учун "Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ мутахассисларни бошқариш бўлими инженери У.Расбергеновга интизомий чора кўриш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат ҳуқуқ инспекциясига (24.11.2017 й. ЗК-01-04/3292 сон) таклиф киритилди.

Шунингдек, жамият томонидан Т.Кутлымуратовни "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги "Нуроний" жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими Кенгашига (24.11.2017-й 3K-01-06/3990-coh) тақдимнома киритилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1