АсосийDunyo

ДЎКОНДА ШИРИНЛИК БОРЛИГИНИ КЎРГАН БУҒУ ДЎСТЛАРИНИ БОШЛАБ КЕЛДИ

'ДЎКОНДА ШИРИНЛИК БОРЛИГИНИ КЎРГАН БУҒУ ДЎСТЛАРИНИ БОШЛАБ КЕЛДИ'ning rasmi

АҚШнинг Колорадо штатидаги автоёқилғи қуйиш шаҳобчаларидан бирида жойлашган савдо дўконига кириб қолган буғуни дўкон ходимлари ширинлик билан сийлашди, буни кўрган буғу мазкур дўконга шерикларини бошлаб келди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Дўкон ходимаси Лори Жонс ҳар доим буғулар дўкон атрофида айланиб юришини гапириб берди. Бу сафар очлик устунлик қилган шекилли улардан бири савдо дўконига кирди. “У менга эътибор бермади, аввалига кўз ойнакларни томоша қилди, кейин эса музқаймоқ ва чипсларга разм солди”, деди Лори. Дўкон ходимларига буғуларга бирор нима бериш тақиқланганига қарамай, сотувчи буғуни ширинлик барига етаклаб кирди. Буғу эса бу ердан ўзига ёққан ширинликни танлаб олди. Бироздан сўнг дўконга яна қайтиб келган буғунинг ортида бир талай дўстлари турарди.

    Бошқа янгиликлар