1

Миржалол Қосимов: Эртага ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди

СПОРТ 31.03.2014, 15:11
Миржалол Қосимов: Эртага ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган «Фулад» - «Бунёдкор» учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ва ярим ҳимоячи Сардор Рашидов иштирок этди.

- «Фулад» - жуда яхши жамоа. Ҳали гуруҳдан чиқиш имкониятимиз бор. Бундан фойдаланишимиз шарт. Олдинги йилларда биринчи даврада 2 очко тўплаб кейин вазиятни ижобий томонга бура олгандик. Бу мавсумни Саудия Арабистонидаги дуранг билан бошладик. Аммо уйдаги кетма-кет икки ўйинда очколарни бой бердик. Энди ўша йўқотилган очколарни сафардаги баҳсларда тўлдириш керак. Янги мавсумдан олдин таркибимизда катта ўзгаришлар бўлиб ўтди. «Фулад» сафида ажойиб футболчилар мавжуд. Жамоа бежизга Эронда чемпионлик учун курашмаяпти. ОЧЛдаги ёқимли анъанамизни давом эттириш учун ғалаба қозонишимиз шарт, - дейди Миржалол Қосимов.

- «Фулад» - кучли рақиб. Тошкентда «Фулад» билан дуранг ўйнагандик. Ўша баҳсда ғалаба қозонишимиз керак эди. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмаганди, иккинчи бўлимда ўзимизга келгандик. Бу ерга ғалаба учун келдик, - дейди Сардор Рашидов.

Эслатиб ўтамиз, "Фулад"-"Бунёдкор" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1