АсосийДунё

Румынияда айиқ меҳмонхонага бостириб кирди

Тоғ курортидаги меҳмонхонада айиқ озиқ-овқат излаган.

'Румынияда айиқ меҳмонхонага бостириб кирди'ning rasmi

Руминиянинг машҳур тоғ курортларидан бири — Пояна-Брашовда айиқ меҳмонхона ҳудудига кириб келди. Ҳодиса маҳаллий меҳмонхоналардан бирида содир бўлган.

Маълум қилинишича, ёввойи ҳайвон бинолардан бирининг эшигини ўзи очиб, ичкарига кирган ва у ерда озиқ-овқат излай бошлаган. Воқеа пайтида меҳмонхона ходимлари полицияга мурожаат қилган, бироқ ҳолат “фавқулодда вазият” сифатида баҳоланмаган.

“Бошқа қўнғироқ қилманг” — ходимлар полициядан норози

Меҳмонхона ходимларидан бирига кўра, унинг ҳамкасби 112 тезкор рақамига қўнғироқ қилганида, оператор айиқнинг меҳмонхонада бўлиши фавқулодда ҳолат эмаслигини айтган.

“Ҳамкасбим 112 рақамига қўнғироқ қилди ва унга айиқнинг меҳмонхонада бўлиши фавқулодда ҳолат эмаслиги, уларга бошқа қўнғироқ қилмаслик кераклиги айтилди”, — деди ходимлардан бири.

Айиқ ўрмонга қайтиб кетган

Хабарларга кўра, айиқ меҳмонхона ичида емиш топа олмаганидан сўнг яна ўрмонга қайтиб кетган. Маҳаллий аҳоли ва ходимлар бу каби ҳолат аввал ҳам кузатилганини айтмоқда.

Мутахассислар Пояна-Брашов атрофида айиқларнинг аҳоли яшаш ҳудудларига яқинлашиши тез-тез учраётганини таъкидламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади

    27 июль куни мессенжер рекорд даражада – 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади.

    'Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади

    Дания миллий почта оператори “Post Nord” рақамлаштиришга ўтиш жараёнида қоғоз хат етказиб берилишини бутунлай чекламоқчи.

    'Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас

    Украина Президенти Владимир Зеленский тинчлик шартномаси бўйича музокаралар 90 фоиз якунланганини, бироқ Киев фақат кучли ва адолатли ҳужжатни имзолашини маълум қилди.

    'Россия нефтидан чекиниш: Ҳиндистон Колумбияга юзланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Россия нефтидан чекиниш: Ҳиндистон Колумбияга юзланди

    АҚШнинг Россияга қарши санкциялари кучайиши фонида Ҳиндистон нефт импортини диверсификация қилмоқда.

    'Собиқ биринчи хоним пора билан боғлиқ жиноятда  айбланмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Собиқ биринчи хоним пора билан боғлиқ жиноятда  айбланмоқда

    Жанубий Кореяда собиқ президент Юн Сок Ёльнинг рафиқаси Ким Кён Хи қимматбаҳо буюмлар ва пул эвазига давлат ишларига ноқонуний аралашганликда гумон қилинмоқда.

    'Канада Украинага 2,5 млрд доллар ёрдам ажратади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Канада Украинага 2,5 млрд доллар ёрдам ажратади

    Канада бош вазири бу маблағлар тикланиш жараёнини бошлашга ёрдам беришини айтган