Sevimli

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ХИТОЙ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

СИЁСАТ 06.01.2018, 09:41
ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ХИТОЙ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

5 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой элчиси Сун Лицзени қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг барча соҳаларидаги кенг қамровли Ўзбекистон – Хитой мулоқоти жадал хусусиятга эга эканлиги қайд этилди.

Учрашувда таъкидланганидек, 2017 йилнинг май ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга тарихий давлат ташрифи ва ХХР раиси Си Цзиньпин ва мамлакатнинг бошқа раҳбарлари билан музокаралари икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди ҳамда давлатлар раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишончнинг юқори даражада эканлигини намойиш этди.

Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан элчига кўп йиллик муваффақиятли фаолияти ва мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли соҳаларда ва йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+18.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10922.03
USD 17.74
11289.01
EUR 136.1
180.31
RUB 0
1