1

Абу-Дабида британиялик мотопойгачи ҳалок бўлди

СПОРТ 08.04.2014, 10:35
Абу-Дабида британиялик мотопойгачи ҳалок бўлди

Британиялик мотопойгачи Кэмерон Вог БААда ўтказилаётган энг нуфузли ралли-рейдлардан бири бўлган Абу-Даби Десерт Челленж мусобақасида олган жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлди.  Ташкилотчилар мотопойгачи яқинлари ва қариндошларига ўз таъзияларини билдиришди. 

Ҳалокат навбатдаги босқичнинг 155-километрида содир бўлди. Кэмеронни ҳалокатга учраганини биринчилардан бўлиб полшалик пойгачи Якуб Пшигонски кўриб қолган, дея ёзади ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги. Спортчи Кэмеронга биринчи тез ёрдамни кўрсатиб, шифокорларни чақирди ҳамда сунъий  йўлдош алоқаси орқали ҳалокат сигналини юборди. Шифокорлар гуруҳи ёрдамга 13 дақиқада вертолётда етиб келиб, уни шифохонага олиб кетишди. Аммо, тунда Вог олинган жароҳатлар оқибатида вафот этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1